Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«مَنْ قُتِلَ دُونَ دِينِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ دَمِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ مَالِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ وَمَنْ قُتِلَ دُونَ أَهْلِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ»
«Кимки дини учун ўлдирилса, шаҳиддир. Кимки жони учун ўлдирилса, шаҳиддир, Кимки моли учун ўлдирилса, шаҳиддир. Кимки аҳли аёлини ҳимоя қилиб ўлдирилса, шаҳиддир». Бу ҳадис динини, жонини, молини ёки шаънини мудофаа қилиш учун курашган одамнинг жазоланмаслигига далил бўлади. Мудофаада ўлдирилса - шаҳид бўлади, ўлдирса - унга қарши ҳеч нарса қилинмайди. Зеро, Пайғамбар с.а.в. яна бир ҳадисларида:
«فَإِنْ قُتِلْتَ فَفِي الْجَنَّةِ وَإِنْ قَتَلْتَ فَفِي النَّارِ»
«Ўлдирилсанг, жаннати бўласан, ўлдирсанг, дўзахи бўласан», деганлар. Яна бир ривоятда келади:
«يَا رَسُولَ اللَّهِ أَرَأَيْتَ إِنْ جَاءَ رَجُلٌ يُرِيدُ أَخْذَ مَالِي؟ قَالَ: فَلاَ تُعْطِهِ مَالَكَ, قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ قَاتَلَنِي قَالَ: قَاتِلْهُ»
«Бир одам: «Эй Расулуллоҳ, бир киши молимни (тортиб олишни) хоҳлаб келса, нима қиламан?» деди. «Молингни берма», дедилар. «Агар мен билан уришса-чи?», деб сўраган эди: «Сен ҳам уриш», деб жавоб бердилар». Бу ҳадисда молининг мудофааси учун уришишга буюриляпти. Шунга кўра, мудофаа жиноят содир этилишининг оқловчиси бўлади. Кимнинг жинояти дини, жони, моли ёки шаънини мудофаа этиш учун қилингани исботланса, у жазодан озод этилади.
Энди кечириш хусусида. Кечириш ишларга қараб ҳар хил бўлади. Агар жиноятнинг жазоси ҳад бўлса, кечириш ҳеч қанақасига мумкин эмас. Бу хусусда кўп ҳадислар ворид бўлган. Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحًا»
«Ер юзида биттагина ҳадга амал қилиш қирқ кун тонгда ёмғир ёғишидан ҳам яхшироқдир», деганлар. Абу Довуд ибн Умардан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ حَالَتْ شَفَاعَتُهُ دُونَ حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ فَهُوَ مُضَادُّ اللَّهِ فِي أَمْرِهِ»
217-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|